2023 йил декабр ойида ўтказилган рейд чоғида қўлга олинган Баҳодир Султонов ва Ниёз Ибодовга суд ҳукми ўқилди. Улар жуда кўп миқдорда товламачилик қилганликда айбдор деб топилган.
Тошкентда «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган, декабрь ойида ўтказилган рейд чоғида ҳибсга олинган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Тошкентда товламачилик ва гиёҳванд моддалари билан боғлиқ жиноятларда гумон қилиниб, яна тўққиз киши ҳибсга олинди. Ички ишлар бош бошқармаси уларнинг исми ва суратларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик, товламачилик ва безориликда гумон қилинган яна 8 нафар шахс қўлга олинди. Фото.
Пойтахт ИИББ товламачилик, безорилик ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда гумонланаётган яна беш нафар шахс қўлга олинганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб олти нафар шахс қўлга олинди. Пойтахт ИИББ ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролар тегишли жойларга мурожаат қилишини сўради.
Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари «Салимбой» лақаби билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танлади. Жиноят ишининг айблови ўзгартирилиб, янада оғирроқ жазо назарда тутилган.
Навоий вилоятида ўтказилаётган рейд тадбирларида жиноятда гумонланиб «Мехрик» лақаби билан танилган Мехриддин Аллаёров ва унинг 9 нафар шериклари ушланди.
Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар ва безориликда гумонланиб 19 нафар шахс қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг